
Поезд тезлиги соатига 150 км га чиқди. Ҳар бир вагондаги экранларда Дж.Уислер нафақат ўз қиёфасини, балки Стоксларнинг бир-биридан яширган қора сирларини ҳам намойиш эта бошлади. 9-вагонда Майкл Кейн ва Жон Стокс ўртасида кескин жанжал келиб чиқди. Экранда Майкл Кейннинг Жон Стоксни алдаб, Мексика картеллари билан махфий келишув қилгани ва Жоннинг маблағларини ўғирлагани ҳақидаги аудиоёзувлар жаранглади.
— «Сен мени талаб келганмидинг, Майкл?!» — деб бақирди Жон Стокс. Биринчи ўқ отилди. Хиёнат фош бўлгач, сохта ҳамкорлар бир-бирини ашаддий душман деб била бошлашди. Вагонлар ичида аёвсиз отишма ва пичоқбозлик бошланди. Дж.Уислер эса бу қонли манзарани совуққонлик билан кузатарди. Унинг нигоҳида йиллар давомида ичига ютилган алам учқунлари сочарди.
Полиция капитани Пол Грей 7-вагоннинг 3-купесида эди. У отишма овозларини эшитса-да, вазият тинчишини кутиб турди. Отишма шиддат билан кечди. Бақир-чақир ва қий-чувлар икки дақиқа ичида тинди. Шунга қарамай, Пол Грей ўз купесидан чиқишга шошилмади. Овозлар бутунлай ўчгач, у эҳтиёткорлик билан бошқа вагонлар томон юра бошлади. Вагондан вагонга ўтаркан, кўз ўнгида даҳшатли манзаралар гавдаланарди.
— Жин урсин, нималар бўляпти? Булар ким ўзи? Мен буларни илгари кўрмагандим, — деди у ваҳимага тушиб.
Купелар ичида ва йўлакларда ўликлар, ерда эса қуроллар ва пуллар сочилиб ётарди. Ниҳоят, 10-вагонга келганда вагон карнайидан овоз янгради: — Ооо, жаноб Пол Грей, сиз ҳали ҳам тирикмисиз? Бу ҳақиқий мўъжиза! Ахир сиз Стокснинг ишонган тоғисиз-ку. Сизни кейинги вагонда ажойиб сюрприз кутмоқда, — деди Дж.Уислер. — Жин урсин сени, Уислер! Қаердасан, мараз?! — деб бақирди Пол Грей.
10-вагонда деворлар қизил қонга беланган, ойналарга қон сачраган эди. Грей секин-аста 11-вагонга ўтди. Бу ерда уни янада мудҳишроқ манзара кутарди. Купелардан бирида испан тилидаги шовқин эшитилди. Грей бу тилни мукаммал биларди. — Анави қария менинг жонимга тегди. Ахир биз уччамизгина тирик қолдик, — деди биринчиси. — Озгина сабр қил, менинг ҳам тоқатим тугаб боряпти, — деди иккинчиси ғазаб билан.
Шу билан шовқин тинди. Пол Грей купелар ёнидан ўтаётганда икки шахс пайдо бўлди ва ўртада отишма бошланди. — Тўхтанглар, отманглар! Мен Стокснинг одамиман! — деб бақирди Грей испан тилида. Отишма тўхтади. — Сеньорлар, авваламбор минг бор узр. Бундай вазиятда ишончсизлик пайдо бўлиши табиий. Хўш, бу вагонда фақат сизлар тирик қолдингизми? — Ҳа, иккаламиз қолдик. Исмим Хосе Родригес, шеригим — Мануэль Ридди. — Мен Пол Грей, Британия полицияси капитани ва Стокснинг яқин одамиман. — Э-э, ҳа, сиз ҳақингизда Стокс айтганди. Танишганимиздан хурсандмиз, — деди Хосе.
Грей купедаги ёстиқ остидан чиқиб турган пакетга кўзи тушди. Шу пайт яна карнайдан Уислернинг овози келди: — Пол, мен айнан шуни кутаётгандим. Қани, оч-чи, ичида нима бор экан? — деди у масхараомуз кулиб.
Грей пакетни очди. Ундан ҳужжатлар, суратлар ва тўртта флешка чиқди. Расмларга қараркан, Грейнинг юзи ғазабдан баргдек сарғайиб, сўнг ўтдек қизарди. Суратларда унинг жияни Селинни уч нафар эркак қийнаётгани акс этган эди. — Жин урсин! Стокс, мен сенга нима ёмонлик қилгандим? Сенинг барча ифлос ишларингни ёпиб, орқангни тозалаб юргандим-ку! Қўлимга тушсанг, ўзингни соғ қўймайман, қари қарға!

— Сеньор, очиғини айтсак, биз ҳам уни йўқ қилмоқчимиз. Балки ҳамкорлик қилармиз? — деди Мануэль. Грей хурсиниб, ўзини босиб олди: — Йўқ, уни ўз қўлларим билан бўғизламоқчиман. — Сеньор, биз уни ўлдирамиз демаяпмиз, шунчаки уни қўлингизга топширмоқчимиз, холос, — деди Хосе. — Яхши, келишдик.
- Улар эҳтиёткорлик билан олдинга юра бошлашди. Шу пайт охирги купедан суратдаги шахслардан бири — Ричи чиқиб қолди. Дарҳол отишма бошланди. Ричи икки испанияликни ўлдирди. Шу лаҳзада қаердандир, тутунлар орасидан бир шарпа кўринди ва Ричига қарата икки марта ўқ узди. Ўқ Ричининг бошига тегди ва у гурсиллаб ерга йиқилди.
- Шарпа Грей томон яқинлашиб келди. Пол Грейнинг тўппончаси шарпага қаратилган, бармоғи тепкида эди. Шарпа яқинлашганда унинг сиймоси аниқ кўринди. Унинг кийими қора, юзи берк эди. Қора кийимдаги шахс ниқобини очди. Бу Пол Грейнинг жияни Селин эди! Улар бир-бирларини кўришлари билан қучоқлашиб кетишди.
- Амаки-жиян бир-бирларига меҳр тўла кўзлар билан қарашарди. Шундан сўнг улар охирги купега кириб, бўлиб ўтган воқеалар ҳақида суҳбатлаша бошлашди.
- — Селин, менда мана бу расмлар бор. Булар ким? Нега сени қийнашди? — деб сўради Грей.

— Ўша банкда ишлаган пайтимда менга туҳмат қилишганди. Аслида айбдор мен эмас, “ОБЕКС” компаниясининг бош менежери Жавани Росси эди. Жиноий тўданинг пулларини, ҳисоб рақамларини айнан у олган. Сохта ҳужжатларни Стоксга топширганидан сўнг, Стокснинг одамлари мени унинг қароргоҳига олиб келиб, ертўлага қамаб қўйишди. Номусимга тегишди... Улар ўн киши эди. Айнан ўша ўн киши ҳозир 11-вагонда қонга беланиб, жонсиз ётибди. Улар ўз жазосини олди, — деди Селин совуққонлик билан.
- — Яхши, сиқилма. Энди унинг олдига бирга борамиз. Қасос оламиз. Хотиржам бўл, — деди Пол жиянини тинчлантириб.
- Бирдан яна карнай овози эшитилди: — Ооо, қариндошлар жамужам бўлишди! Хўш, қасос олмоқчимисиз? Энди режангиз нима? — деди Уислернинг овози оҳиста ва истеҳзоли янграб.
- — Энди тушундим... Шу кунгача нега Стоксдан Селинни сўрасам, уни гоҳ Мадридга, гоҳ Германияга юбордим, деб алдаганини энди англадим. Афсус, ҳақиқатни кеч билдим. Аслида энг катта жиноятчи унинг ўзи экан. Одам кимга ишонишни ҳам билмай қоларкан, Уислер. Майли, бўлар иш бўлди. Қани, давом этаверайлик-чи, — деди Грей хўрсинганча.
(Давоми шу ерда...)