8-ВАГОН: БОШЛАНИШ


(ДИҚҚАТ БАРЧА РАСМЛАР СУНЬИЙ ИНТЕЛЕКТ ЁРДАМИДА ТАЙЁРЛАНДИ. ВОҚЕАЛАР ЭСА БАДИИ ТЎҚИМА ХИСОБЛАНАДИ) Билли Стокснинг "ақлдан озиши" ва Стокслар империясининг молиявий чайқалиши Лондон оламини оёққа турғизди. Жон Стокс укасининг тақдиридан ва музлатилган ҳисоб рақамларидан қутулиш учун нажот изларди. Айнан шу пайтда Джон ўзининг энг катта ва хавфли "совғасини" тақдим этди. Джон Жон Стокс билан махфий учрашув белгилади. Учрашув шаҳар ташқарисидаги эски темир йўл депосида бўлиб ўтди. — Жон, — деди Джон вазминлик билан, — оилангиз бошига тушган кўргуликлардан афсусдаман. Биллининг аҳволи оғир, полиция эса изингизга тушган. Сизга ва ҳамкорларингизга Британияни хавфсиз тарк этиш учун йўл керак. Жон Стокс гумон билан тикилди: — Нима эвазига, Джон? Сен ҳеч қачон бепул ёрдам бермайсан. — Тўғри. Менга Стоксларнинг денгиз портларидаги улуши керак. Эвазига эса, сизларга ўзимнинг шахсий, юқори технологияли ва ҳеч қандай божхона текширувисиз чегарадан ўтадиган "Авангард" поездимни бераман. Бу поезд сизни ва энг яқин одамларингизни тўғри Европанинг қоқ марказига, хавфсиз жойга олиб боради.
(АДАМ СМИТ -Джон Услер) Жоннинг кўзлари порлади. Бу таклиф нафақат қочиш, балки барча "ишончли" шерикларни, жумладан полиция капитани Пол Грейни ҳам бирга олиб кетиш учун зўр имконият эди. Пол Грей Стоксларнинг полициядаги асосий "қалқони" бўлиб, у ҳам энди фош бўлиш ёқасида эди. Бир ҳафта ўтиб, тун ярмида Лондоннинг чекка станцияларидан бирида ҳашаматли, аммо совуқ темирдан ясалган поезд турарди. У 12 та вагондан иборат бўлиб, энг сўнгги — 12-вагон Джоннинг шахсий кузатув ва бошқарув хонаси сифатида жиҳозланганди. Поездга кимлар чиқди? 1. Жон Стокс — оила бошлиғи. 2. Майкл Кейн — Джонни сотган мараз. 3. Пол Грей — сотилган полиция капитани. 4. Стоксларнинг энг йирик қурол ва нарко-ҳамкорлари. Жон Стокс ва Пол Грей вагон ичидаги қимматбаҳо чарм курсиларга жойлашишаркан, хурсанд эдилар. — Кўряпсанми, Пол? Джон лақма экан. У бизга ўз озодлигимизни совға қилди, — деди Жон виски қуяркан. Бироқ поезд ҳаракатга келиши билан ғалати воқеалар бошланди. Поезд тезлигини оширган сари, вагонларнинг оғир пўлат эшиклари электрон қулфланиб, деразаларга зирҳли тўсиқлар тушди. Тўсатдан вагонлардаги экранларда Джоннинг чеҳраси пайдо бўлди. Унинг нигоҳи совуқ ва ғолибона эди. — Жаноблар, — деди Джоннинг овози динамиклардан жаранглаб. — "Авангард" поездига хуш келибсиз. Лекин бу поезд сизни Европага эмас, балки адолат манзилига олиб боради. Эшиклар ёпилди. Поезд бошқаруви тўлиқ менинг қўлимда. Энди сизлар меҳмон эмас, маҳбуссизлар.

(Джон Стокс Жиноий гурух рахбари) Пол Грей ўрнидан ирғиб туриб, эшикни тортиб кўрди — фойдаси йўқ эди. 12-вагонда эса Джон ва Анвар мониторлар орқали ҳар бир вагонни кузатиб туришарди. — Бошладик, — деди Джон Анварга қараб. — 12-вагонгача ким етиб кела олишини кўрамиз. Лекин бу йўлда уларни ҳар бир вагонда ўз ўтмишлари ва қилмишлари кутяпти. Барча жиноятчилар жумладан Стокс Грейлар талвасага тушиб қолишди. Ук отишди , тепишди аммо нимаки килишмасин бефойда эди. Ғазабланган Стокс бақира кетти. - Жин урсин Джон ,бу нимаси ? бу нима қилганинг мараз мен сенга нима ёмонлик қилгандим. Оч эшикни поездни тухтаат , хеч булмаса ойнакларни оч сиқилиб кетяпман оч.- дея бақирди Стокс. Джон Анварга қарадида ойнакни оч ишорасини берди. Ойнаклар панжарали бўлиб фақат ойна очилди. Ичкарида эса ёруғ бўлди. - Менга қара мени оиламни Отамни сен қириб ташладинг. Энди навбат сенга – деди ғазабланиб Джон. ДАВОМИ БОР... (Давоми шу ерда...)
← Вокзалга қайтиш