5-ВАГОН: БОШЛАНИШ

(ДИҚҚАТ БАРЧА РАСМЛАР СУНЬИЙ ИНТЕЛЕКТ ЁРДАМИДА ТАЙЁРЛАНДИ. ВОҚЕАЛАР ЭСА БАДИИ ТЎҚИМА ХИСОБЛАНАДИ) Энди навбат Билли Стоксга келди. У ҳақида қисқача маълумот: Билли 40 ёшда. У асосан қуйидаги йўналишларда жиноий фаолият юритган: Одам савдоси — турли давлатлардан алдов йўли билан олиб келинган ёки ўғирланган ёш қизлар ва аёлларни сотиш, уларни фоҳишаликка мажбурлаш ва қул сифатида ишлатиш. Гиёҳвандлик воситалари — наркотик ва психотроп моддаларни ноқонуний йўллар билан олиб кириш ҳамда тарқатиш. Қимор ўйинлари — ноқонуний пул тикиш орқали яширин жанговар мусобақалар ва қимор ўйинларини ташкил этиш. Қурол-яроғ савдоси — ноқонуний қурол-аслаҳа олди-сотдиси. У айнан шу жиноий ишлар билан шуғулланиб келган. Бундан ташқари, унинг қўл остида 50 нафардан ортиқ маҳоратли хакерлар борлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Турли банклардаги маблағларни хакерлар ёрдамида ўғирлаб, катта бойлик орттиргани ҳақида ҳам миш-мишлар юради. Дж.Уислер шу 5 йўналиш бўйича мутахассисларни ёнлади. Улар: Луиза Беннет Денни Оваро Майкл Ховард Девид Кристофер Луиза Беннет 1997 йилда Британиянинг Манчестер шаҳрида шифокорлар оиласида туғилган. У Оксфорд университетида таҳсил олган ва кейинчалик Манчестердаги йирик клиникада бош врач бўлиб ишлаган. Бироқ нохақ айбловлар туфайли ишдан бўшатилган ва унинг ҳаёти издан чиққан. Луизанинг асосий мақсади — унга туҳмат қилганлардан қасос олиш. Сабаби Билли Стокс шахсан ўзи уни қул қилиб, араб мамлакатларига катта пул эвазига сотиб юборган. Аммо Луиза Биллининг барча махфий ишларидан хабардор. У қаерда нима сотилишини, қайси йўналишда қандай иш юритилишини беш қўлдек билади. Денни Оваро 1994 йилда Испаниянинг Мадрид шаҳрида туғилган. У ҳам Оксфорд университетида таҳсил олган. У моҳир қиморбоз. Казино ва яширин ўйинлардаги барча тактика ва стратегияларни пухта билади. Биллининг қаерда қиморхоналари борлиги, ноқонуний жанглар қаерда ўтказилишини яхши билади. Майкл Ховард 1994 йилда Британиянинг Йорк шаҳрида туғилган. У қурол-яроғ савдоси соҳасида мутахассис. Биллининг барча ҳамкорларини танийди ва унинг стратегияларини яхши билади. Девид Кристофер 1987 йилда туғилган. Гиёҳванд ва психотроп моддалар савдоси бўйича тўлиқ маълумотга эга. Қаерда, қай тарзда ва кимлар орқали тарқатилишини яхши билади. Дж.Уислер уларни йиғиб, ҳар бирига аниқ вазифалар белгилаб берди. Луиза Биллининг фоҳишахонасига ишга кирди. У ерда Билли асосий даромадини олишини биларди. Унинг мақсади — қайси давлатлардан ўғирлаб келинган ёш қиз ва аёллар борлигини, уларнинг исм-фамилияларини аниқлаш ва далил тўплаш эди. Маълумот тўплаш муддати — 1 ой. Қолганлар ҳам 1 ой мобайнида ўз йўналишлари бўйича далил ва маълумот йиғишлари керак эди. Дж.Уислернинг ўз укасидек қадрдон бўлиб қолган Ўрта Осиёлик хакер мутахассис Анвар Мусажонов ҳам бор эди. Дж.Уислер уни ҳам ёнлаб, аниқ топшириқ берди: Билли Стокснинг офшор банк ҳисобларига қаердан ва қанча миқдорда пул тушаётганини, барча молиявий ҳаракатларни бир файлга жамлаш ва 1 ой ичида расмий далил сифатида тайёрлаш. Кеч кириб бораётган эди. Шаҳар устига қоронғулик секин тушар, ёруғ неон чироқлар эса бошқа бир ҳаёт бошланганини англатарди. Луиза Билли Стоксга тегишли фоҳишахонада бир ой давомида ишлади. У ерда у: · Қайси давлатлардан ўғирлаб келинган қизлар борлигини · Уларнинг исм-фамилиялари · Қайси канал орқали олиб келингани · Қайси шахслар назорат қилганини · Даромад қайси офшор ҳисобларга ўтказилганини ҳаммасини яширинча ҳужжатлаштирди. У ҳар бир маълумотни нусха қилди. Флешкасида далиллар бор эди. Бу оддий маълумот эмас — бу Билли Стоксни қулатиши мумкин бўлган бомба эди. Энг қизиқ холат шундаки, Дж.Уислернинг Хавсизлик бўлимида ва полициянинг бўлимларида акаси Жон Стокс билан яқин бўлган одами билан хамкорлик қиларди. Ж.Стокс эса буни билмас эди. Агар бу оммага етиб борса бу Стокс оиласи учун катта шармандалик бўлади. Аммо Дж.Уислер буни истамайди. Стокс оиласини ва унинг хамкорларию жиноий тўдаси так туби билан йўқ қилиш эди. Дж.Уислер Амелияга уларни битта поездга ўтказиб йук килишини айтган эди. ДАВОМИ БОР… (Давоми шу ерда...)
← Вокзалга қайтиш