(ДИҚҚАТ БАРЧА РАСМЛАР СУНЬИЙ ИНТЕЛЕКТ ЁРДАМИДА ТАЙЁРЛАНДИ. ВОҚЕАЛАР ЭСА БАДИИ ТЎҚИМА ХИСОБЛАНАДИ)

Дж.Уислер ва Амелиянинг режаси:
Энди Луис Жеральднинг шерикларини топишга унга хизмат қилаётганларни топамиз агар булмаса , Фростнинг ўзига чиқамиз. У билан танишамиз айрим бошқа криминал бўлмаган ишларни амалга оширамиз .
Режа айнан шулар иккита . Эслаб қол:
Жеральднинг шекриларини,унга хизмат қилувчиларини топиш. Булмаса
· Фростнинг ўзига чиқиш, у билан криминал бўлмаган операциялар килиш. Хуллас ишончига кириш.
- Тушундингми? Мана бу хамир учидан патир , мана бу кути ичида сени улушинг бор, мени худди хурсанд булиб кулиб, совғамни қабул қил.
- Вой Дж.Уислер катта рахмат- дедида Дж.Уислер айтгандек юзидан ўпди ва қутини олди.
Лондон... Тўхтовсиз ёғаётган ёмғир ва шаҳар устига ёпирилган қалин туман ҳар қандай жиноятни яшириш учун энг қулай ниқоб эди. Амелия Темза дарёси бўйидаги эски омборхоналар яқинида Фростни кутарди. Унинг қўлида Стокснинг энг катта заиф нуқтаси — укаси Билли ҳақидаги янги маълумотлар бор эди.
Фрост соялар орасидан чиқиб келди. Унинг устидаги узун қора пальтоси ҳўл бўлиб кетган, нигоҳи эса доимгидек совуқ эди.
— Лондонга хуш келибсан, Амелия, — деди у заҳарханда билан. — Бу ерда Стокснинг қулоқлари ҳар бир деворда бор. Сен қидираётган фактлар эса жуда қиммат туради.
Амелия қўрқмасдан унга яқинлашди: — Менда Стокс ҳеч қачон кечирмайдиган маълумот бор, Фрост. Унинг укаси Билли аслида Британия разведкаси билан яширин алоқада эканини билсанг керак? Агар бу ҳужжатлар Стокснинг қўлига тушса, Биллининг куни битади. Лекин бизга бу факт бошқа нарса учун керак...
- Хммм.. нима учун керак хўш?-деди иккиланиб.
- Мен сени фойдангни ўйлаяпман , сабаби Билли сени айнан Британия разветкази оркали чув тушурмокчи . менда факт далиллар бор Фрост. Аммо менга мухлат берсанги барчасини сенга мухайё қиламан. Агар мени ўлдирсанг сени бизнесинга зарар бўлади. Натижада эса тўртта панжарали девор томон йўл оласан. Улар эса мазза қилиб ,устингдан кулиб юришади.
- Хааа. Тушунарли майли сенга ишондим, лекин сенга бир кун мухлат барча маълумотларни менга топширасан тушундингми? – Амелиянинг томогидан бўғиб.
-

Амелия бошини ликкилатганича имо ишора килди. Сўнгра Амелия ташқарига чиқдида такси ушлаб айнан Дж.Уислернинг хузурига йўл олди.
Дж.Уислер уйида кечки овқат билан банд эди. Шу пайт эшик гурсиллаганча тақиллади. Дж.Уислер шошиб эшик томон югурди: — Ҳозир, ҳозир! — деди у етиб бориб. Эшикни очганида, остонада ранги оқариб кетган Амелия турарди.
Дж.Уислер уни дарҳол ичкарига таклиф қилди. Амелиянинг сочлари ва уст-боши ҳўл, ўзи эса совуқдан қалтирарди. — Нима бўлди, Амелия? Нега рангинг ўчиб кетди? Қаерда эдинг? — деди Дж.Уислер хавотирланиб.
Амелия бўлиб ўтган воқеаларни гапириб берди. Фростнинг қилмишларини эшитиб, Дж.Уислернинг қони қайнади: — Сен хавотир олма, Амелия. Фростни менга қўйиб бер, уни ўзим йўқ қиламан. Шундай изсиз йўқ қиламанки, бу ишни ким қилганини ҳеч ким тополмайди.
Дж.Уислер хизматкори Донна хонимдан Амелияга ғамхўрлик қилишни, уни юқоридаги ётоқхонага кузатиб, иссиқ егулик олиб киришни илтимос қилди. Рангида қон қолмаган Амелия хонасига кириб кетди.
Эртаси куни Амелия уйғониб пастга тушганида, Дж.Уислер бир шинжон қаҳва ичиб ўтирарди. — Оо, Амелия, яхши дам олдингми? Кел, ўтир. Сен билан бирга қаҳва ичиб, Фростни йўқ қилиш режасини тузамиз. — Дж.Уислер, менга қара, — деди Амелия жиддийлашиб. — Агар ёллама қотилинг бўлса, Фростга қарата снайпердан битта ўқ узсин, тамом. — Оо, ажойиб ғоя! Масала ёпилди, — деди Дж.Уислер табассум билан. — Сен хавотир олма ва шу ерда қол. Мени махсус соқчиларим — япониялик моҳир жангчилар сени ҳимоя қилишади. Бугун кечқурун уларнинг машғулотини бирга кузатамиз. — Ие, жуда зўр-ку! Сабрсизлик билан кутаман, — деди Амелия.
.jpg)
Дж.Уислер юқоридаги хонасига чиқиб, телефонни қўлига олди: — Руиджи Ханада, сизни уйимда кутаман. Муҳим иш бор, — деди-да, қайтиб пастга тушди.
Орадан бир соат ўтгач, Дж.Уислернинг ҳузурига япониялик ёллама қотил, ўз ишининг устаси Руиджи Ханада кириб келди. Дж.Уислер ва Руиджи япон тилида сўзлаша бошлашди. Амелия Дж.Уислернинг япон тилида бемалол гаплашаётганини кўриб, ҳайратдан қотиб қолди.
Руиджи Ханада қизнинг ҳайратини кўриб, кулиб қўйди: — Амелия хоним, сизни кўрганимдан ва сиздек гўзал аёл билан танишганимдан мамнунман. — Дж.Уислер сенга нима деди? — деб қизиқиб сўради Амелия. — Агар айтсам, сизни ўлдиришимга тўғри келади, хоним, — деб жавоб берди Руиджи Ханада ярим ҳазил, ярим чин қилиб.
"Руиджи Дж.Уислер билан совуққонлик билан хайрлашди-да, нигоҳини Амелияга қаратди. Унинг кўзларида яширин бир ишора бор эди. Тўсатдан у чўнтагидан кичик бир мосламани олди-ю, шиддат билан ерга урди. Бир лаҳзада хона ичида қуюқ ва вазмин тутун ўрлади. Амелия кўзларини ишқалаб, тутун тарқашини кутди, аммо бир неча сония ичида ғубор тарқалганда, Руиджидан асар ҳам қолмаганди. У худди қадимий афсоналардаги ниндзялар каби туманлар ортига сингиб, зулматга ғойиб бўлган эди."
"Лондоннинг Темза дарёси бўйидаги эски омборхоналар яқинида совуқ туман ҳукм сурарди. Бирдан, соялар орасидан секин қДж.Уислер ташлаб чиққан Руиджи Ханада худди қора аждарҳони эслатарди. Унинг елкасига тушган қора сочлари юзининг бир қисмини ёпиб турар, аммо чап юзидаги тўрт қиррали юлдуз тасвири зулматда ҳам хавфли йилтирарди.
Бу гал у япон ниндзя кийимида эди. У қўлидаги Катанани шунчалик енгил тутардики, гўё қилич унинг вужудига туташиб кетгандек. Руиджи Амелияга бир лаҳза қаради — унинг нигоҳи Катана тиғидан ҳам совуқроқ эди. У индамай қиличини қинидан чиқарди; пўлатнинг чийиллаган овози тун сукунатини бузиб юборди. Бу овоз Фрост учун ажал қўнғироғи эди..."
Дикен Фрост Темза бўйидаги ўша рутубатли эски омборхона ичида ниманидир астойдил қидирарди. Унинг оғзидаги Куба сигарасидан чиқаётган заҳарли тутун қоронғиликда сузиб юрарди. Бирдан у совуқ ажал шарпасини сезгандай сесканиб тушди.
Фрост ортига ўгирилишга улгурмади — зулмат ичидан сузиб чиққан ўткир Катана қиличи унинг томоғини тилиб ўтди. Сония ўтмай, унинг томоғидан қизил қон бамисоли фавворадек отилиб чиқди. Қон томчилари Руиджининг юзидаги ўша машъум тўрт қиррали юлдуз тамғасига бориб сачради.
— Бу Амелия учун, мараз! — деди Руиджи Ханада паст ва совуқ овоз билан.
Сўнгра у қонга ботган қиличини бир силкитиб тозалади-да, чўнтагидан чиқарган мосламасини ерга урди. Хонани бир лаҳзада қуюқ тутун қоплади ва Руиджи яна туманлар ортига сингиб, кўздан ғойиб бўлди. Фростнинг жонсиз танаси эса совуқ бетон полга оғир йиқилди.
(Давоми шу ерда...)