ТЎҚНАШУВ

(ДИҚҚАТ ХИКОЯДАГИ БАРЧА РАСМЛАР СУНЬИЙ ИНТЕЛЕКТ ЁРДАМИДА ТАЙЁРЛАНДИ)
Пол Грей ҳақиқатни тушуниб етгач, Жон Стоксдан қасос олишга аҳд қилди. Унинг назарида, бундай кимсанинг боридан йўғи афзал эди. 11-вагонда эса ҳали саргузаштлар ва кутилмаган совғалар бисёр эди.
Пол Селинга юзланди: — Менга қара, Селин, яна бир савол туғилди. Сен ўзи қандай қилиб бу ерда пайдо бўлиб қолдинг? — Мен уларни кузатиб келдим, — деди Селин. — Стокснинг хонасидан чиқиб кетганимдан бери кўчада кун кечирдим, лекин уларнинг қаерга боришини, кимлар билан учрашишини ўргандим. Уларнинг орасида менинг ишонган одамим бор, Пол амаки. Балки танирсиз, балки йўқ — исми Кристиан Бенн. У асли шотландиялик, аммо ҳозир Лондонда яшайди.
Грейнинг хаёлида ўша бегуноҳ одам гавдаланди. — Ҳа... танийман. Уни қилмаган иши учун қаматиб юборганман. Бечора хотини Мария ялиниб-ёлворганди, қайта тергов ўтказишимни сўраганди. Мен аҳмоқ эса қулоқ солмаган эканман...
.jpg)
Бирдан яна карнайлардан овозлар янграй бошлади. Уислер яна карнайдан овози янгради.
- Пол ,Пооол эхтиёт бўлиб харакат қил, сени вагоннинг охирида кутилмаган хавфли сюрприз кутмоқда . Эсингдами ўша қоратанли Кристофер Кинг хам шу ерда эхтиёт бўлинг жаноб – деда хандон ота бошлади.
- 11 вагон охирида қандайдир шовқин эшитиляпти, Селин оркага яширин .- деди қўлидаги тўппочанинг ўқини алмаштириб . Бирдан икки қарама-қарши шайхслар 11 вагоннинг эшиги олдида тўқнашиб қолишди. Иккаласини хам қўлида тўппонча бир бирларига ўхталиб туришди.
- Жин урсин Грей Стокснинг ишонган тоғи, товба сени унутиб бўларканми . Мен сенинг қлиган ишларингни ёдимдан чиқармайман . Ўшанда банк олдида тургандим. Сен эса полицияга ўзингни содиқлигингни хаммага кўрсатдинг. Сени деб мен ўғлимнинг туғилган кунига бораолмадим. Онамнинг туғилган кунига бораолмадим. Қўлимда эса Ўғлим ва Онам учун соқға бор эди. Сен мени банкда ўғриликда айблаб, 8 йилга бадарға қилдинг . Аслида бу банк олдида мени умумкан ишим йўқ эди. Банкнинг олдида такси тўхтатаётгандим. Камералар буни тасдиқлади. Лекин сен сохта хужжат фактларни терговчига тақдим қилиб мени 8 йилга бадарға қилдинг . Маррррааааз- деди бақирганича Кристофер Кинг .

Улар ўртасидаги нигохлар узоқ давом эттди. – балки тўппончани тушурарсан Кристофер. Балки галпашиб олармиз. Бу ерда тирик чиқиб кетиш қийин. Барибир бу ерда ё мен ё сен ўламиз . иккала шахслар тўппончани тушуришди. Аммо улар ўртасида даханаки жанг бошланиб кетти. Жанг муштлашув шиддат билан тобора кучаяверарди. Селин хам қараб турмади. У Кристоферга отилди. Унинг устига чиқиб бошига урар, сочларини юлар эди. Хар қалай амакисини химоя қилиш учун у хам ўз хиссасини қўшарди. Лекин Кристофер уни улоқтириб юборди. Грей эса унинг юзига апперкот билан йиқитди тўпончани олдию пешонасидан дарча очиб қўйди.
Охирги купеда эса ундан хам дахшатли манзарани гуқохи бўлишди. Охирги 11 вагоннинг сўнги купесида эса Стокснинг оиласи қонга беланиб ётарди. Уларнинг мурдалари дахшатли холатда эди. Грей тўппончасини қистирдида , купенга кўз югуртирди текширди. Амом у яна бир пакет топиб олди. Бу сафарги пакет эса Стокснинг яна бир жиноятини тасдиқловчи хужжат турарди. Файл папкада 2 та флешка, расм ва хужжат бор эди. У биринчи бўлиб, расмга нигохини ташлади. Не кўз билан қарайдики Стокс дунёдаги энг дахшатли жиноятчиси , энг разил шахс Метью Робинсоннинг фотосуратини кўриб қолди. У Арабистоннинг чўлларидаги яширин қул бозорида савдо қилаётган тасвирини кўрди. Ёш қизлар,аёлларнинг расмлари бор эди. Хужжатларни текшириб кўздан кечириб чиқди. Бир датага кўзи тушди. Ўша Стокс Дубайга кетган куни ёз ойларида кетган куни эди. Нимага нима мақсадда кетганини энди тушунганиб қолди. Шоша пиша пакетлардаги хужжатларни қайта ичига солдида пакетни ўзи билан олиб кетти.
Эшик олдига борганида яна ўша Уислерни овози янгради.
- Ооо грей сен ажойиб хазина топдинг , энди кейинги вагон 12 – вагонга ўтасан лекин дахшатли саргузашт кутяпти сени у ерда бир гала Стокснинг одамлари бор.- деди яна хандон отиб.
(Давоми шу ерда...)